Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Zaman мухолифатчи газетаси раҳбариятига васийлик тайинлаш ҳақидаги суд қарорининг тайинланишига ҳукуматнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ҳукуматимизнинг бунга алоқаси йўқ. Суд органлари томонидан қабул қилинган қарор ижро этилган. Бу юридик жараёндир. Туркияда матбуот эркинлигига нисбатан ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги лозим», — деди у.
У, шунингдек, газета «параллел давлат» тизими орқали пулларни ўзлаштириш бўйича операцияларни амалга оширишда айбланганлигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия полицияси Zaman газетаси биносига кириш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва водомётлардан фойдаланганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)