Исроил ҳарбийлари 1 мартга ўтар кечаси Фаластин маъмурий маркази Рамаллоҳ чеккасидаги ҳудудга адашиб кириб қолган икки хизматдошини жанг билан эвакуация қилди. «РИА Новости» агентлигининг маълум қилишича, бу аскарлар маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан қийноққа тутилиши эҳтимоли мавжуд бўлган.
Воқеа Қаландия қишлоғида рўй берган. Икки ҳарбий адашиб қишлоққа кириб қолиб, тошлар ва шишалар ёмғири остида қолиб кетган. Уларнинг машинаси ёқиб юборилган.
20 дақиқа ичида ёрдам кучлари келиб, аскарлардан бирини қутқарган, иккинчиси эса мустақил равишда яқин атрофдаги яҳудий қишлоғига етиб олган.
Тўқнашувлар чоғида бир фаластинлик эркак ҳалок бўлган. «Қизил ярим ой» жамиятининг Фаластин бўлинмаси маълумотига кўра, 10 киши жароҳатланган, шулардан тўрт нафарига жанговар патронлар теккан. Исроил ҳарбийлардан беш нафари яраланган.
Изоҳ (0)