Номаълум шахслар Яман ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Адҳам ал-Жаарийни ўлдирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, ҳужум Адан шаҳрининг Ас-Саад туманида содир этилган.
Жиноят ортида ким турганлиги ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
2014 йилнинг августидан буён Яманда Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган мамлакат ҳукумати ва шиа исёнчилари ўртасидаги қарама-қаршиликлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)