Туркияда айғоқчилик ҳамда давлат сирларини ошкор этишда гумон қилинган журналистлар Жан Дундар ва Эрдем Гул озодликка чиқарилди, деб хабар беради Meduza.
Жан Дундар Cumhuriyet мухолиф газетасининг бош муҳаррири бўлса, Эрдем Гул унинг Анқарадаги бюросига бошчилик қилади. Улар 2015 йилнинг 27 ноябрида Сурияга ўтказилиши кўзланган қурол-яроғ юкининг ушлаб қолиниши билан боғлиқ мақола чоп этгани учун қўлга олинган эди. Журналистлар етказиб бериш билан Туркия махсус хизматлари шуғулланганини таъкидлаганди. 15 февраль куни суд ишни кўриб чиқиб, уларнинг ҳибсда тутиб турилишини ғайриқонуний деб топди.
Суд қарорида журналистларнинг ҳибсга олиниши сўз ва матбуот эркинлиги принципларига зид келиши таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)