Бразилиянинг Тейшейра шаҳридаги бар меҳмонлари маст ҳолда қўлига пичоқ олган жаҳлдор маймунга дуч келишди, деб хабар беради Meduza сайти.
Чико лақабли маймун идишларнинг тубида қолган алкоголни ичиб, маст бўлиб қолди. Сўнг у қўлига пичоқ олиб, одамларга таҳдид қила бошлади. Ўт ўчириш бригадаси ходимларидан бирининг ҳикоя қилишича, маймун фақат эркакларга ҳужум қилган, аёлларга эса тегмаган.
Аёллардан бирининг елкасига ўтириб, тинчланган Чикони ўт ўчирувчилар тутиб олиб, табиий қўриқхонага қўйиб юборишди. Лекин икки кундан сўнг уни яна тутишга тўғри келди – бу сафар маймун қўриқхона яқинида яшаётган болаларга таҳдид сола бошлади. Шундан сўнг у Бразилия атроф-муҳит ва янгиланадиган табиий ресурслар институтига юборилди.
Интернетда Чиконинг ресторандаги саргузаштлари акс этган видеолавҳа пайдо бўлди.
2016 йил бошида Бразилияда шунга ўхшаш яна икки ҳодиса кузатилганди, аммо уларда пичоқ ушлаб, одамларга маймунлар эмас, қисқичбақалар таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)