• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда қурилаётган янги турар-жой мажмуалари: нима, қаерда, қачон, неча пул?

    Ўзбекистон пойтахтида янги турар-жой мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилиши сўнгги йилларда одатий ҳолга айланди. Шаҳарнинг деярли ҳар бир туманида бунёд этилган ва этилаётган янги, замонавий ва кўркам кўп қаватли уйларни кўриб, беихтиёр ундаги хонадонлардан бирини сотиб олиш истаги туғилади.

    «Uybor.uz» билан ҳамкорликда ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида энг оммабоп бўлган янги иншоотлар ҳақидаги маълумотларни Сизга тақдим этамиз.

    Ҳозирги вақтда Bauraum Group, Murad Buildings, Art Build Plus, Dolores Asia Tours, Semurg Business Invest, Inshoat tamir qurilish loyiha, New Light Invest, Lotus Gaz Invest, Golden House Development каби компаниялар Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаларини қуриш, фойдаланишга топшириш ва сотиш билан шуғулланмоқда.

    Bauraum Group

    Foto: “Uybor.uz”

    Фото: «Uybor.uz»
    Олмазор туманида кўп қаватли 15 та уйдан иборат «Қорасарой» турар-жой мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Ҳар бири етти қаватли дастлабки беш бино 2016 йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Хонадонлар квадратураси хоналар сонига қараб (мажмуадан бир хоналикдан тўрт хоналиккача квартиралар бор) 57 квадрат метрдан 136 метрга қадар ўзгариб боради. Нархи эса, хонадон жойлашган қаватдан келиб чиққан ҳолда, бир квадрат метри учун 3,6 миллион сўмдан 4,2 миллион сўмгача фарқланади. Алоҳида қозонхонадан иситиладиган, болалар майдончалари бўлган, очиқ ва алоҳида кўп қаватли автотураргоҳи мавжуд мазкур мажмуа хонадонларини 10 йилга ипотекага сотиб олиш мумкин. Тафсилотлар.

    Art Build Plus

    Foto: “Uybor.uz”

    Фото: «Uybor.uz»
    Қорақамишдаги «Аъло» ресторани яқинида қад кўтарган саккиз қаватли янги турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилиш арафасида. Ҳозирги вақтда мажмуадаги хонадонлар олти ойга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳам сотилмоқда — дастлаб пулнинг 50 фоизини тўлайсиз, қолган 50 фоизини олти ой давомида ортиқча фоизларсиз ва нарх ўзгаришларисиз тўлаб борасиз. Хонадонлар квадратураси 42,3 квадрат метрдан 114 квадрат метргача бўлиб, 2-қаватдаги хонадонларнинг бир квадрат метри 4 миллион сўмдан, 8-қаватдагилари эса 2,5 миллион сўмдан. Тафсилотлар.

    Dolores Asia Tours

    Foto: “Uybor.uz”

    Фото: «Uybor.uz»
    «Камолон» турар-жой мажмуаси Бунёдкор шоҳ кўчаси ёқасида, тарихий Камолон маҳалласига ёндош ҳудудда жойлашган. Еростидаги қолган икки қаватни ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиз қаватдан иборат мажмуада атиги 28 та — 14 та 3 хоналик (ҳар бири 110 квадрат метр) ва 14 та 4 хоналик (ҳар бири 150 квадрат метр) хонадон бор. Ўзбек оилалари серфарзанд бўлишини ҳисобга олиб, мажмуадаги 3 ва 4 хонали квартираларни битта — умумий майдони 260 квадрат метр бўлган 7 хоналик «ҳовли»га айлантириш имкони бор. Қурувчи компания чегирмалар эълон қилган, қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг кредитга сотиш масаласи ҳал қилиниши кутилмоқда. Тафсилотлар.

    Inshoat tamir qurilish loyiha

    Foto: “Uybor.uz”

    Фото: «Uybor.uz»
    Яккасарой туманида қурилган «Мечта» («Орзу») турар-жой мажмуасида нафақат 1—3 хоналик хонадонлар, балки 3, 5 ва 7 хонали болохона уй (қия шипли болохона)лар ҳам бор. Хонадонлар анча катта — бир хонали уйлар майдони 61 квадрат метр бўлса, уч хонали хонадон 123 метр квадратдан иборат. Банк билан келишган ҳолда, хонадонларни кредитга сотиб олиш мумкин. Тафсилотлар.

    New Light Invest

    Foto: “Uybor.uz”

    Фото: «Uybor.uz»
    Шаҳардаги ўзига хос лойиҳалардан бири — ҳар бирининг майдони 300 квадрат метр бўлган 17 та икки қаватли коттеж. Хонадон эгаси ихтиёрида 1,5 сотих ер майдони ҳам бўлади. Бешёғочда жойлашган «Пойтахт» мажмуаси коттежларини пул ўтказиш йўли билан ҳам, банк орқали кредит расмийлаштириш йўли билан ҳам сотиб олиш мумкин. Мажмуадаги нархлар ойдан ойга ўсиши кутилмоқда — февраль ойида коттежларнинг бир квадрат метри 6,72 миллион сўм бўлса, май ойида 8,4 миллион сўмдан сотилиши кўзда тутилган. Тафсилотлар.

    Lotus Gaz Invest

    Чилонзор 31-мавзедаги мажмуа.

    Чилонзор 31-мавзедаги мажмуа.
    Фото: «Uybor.uz»
    Компания томонидан Тошкентнинг икки ҳудудида — Чилонзор 31-мавзе (Учтепа тумани)да ҳамда Яшнобод туманидаги «Уммон» ресторани яқинида тўққиз қаватли турар-жой мажмуалари қурилмоқда. Яшнободдаги қурилиш март ойида якунига етса, Учтепадаги бино сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар иккала бинонинг биринчи қаватида супермаркет фаолият олиб бориши режалаштирилган. 2—5-қаватдаги хонадонларнинг ҳар бир квадрат метри 4,5 миллион сўмдан, 6—9-қаватлардагилари эса 4 миллион сўмдан сотилади. Тафсилотлар.

    Semurg Business Invest

    «Сергели-5» мажмуаси.

    «Сергели-5» мажмуаси.
    Фото: «Uybor.uz»
    Компания томонидан Бектемир туманида 4 қаватли, 80 та хонадони бор «Сувсоз», Олмазор туманида 7 қаватли, 56 хонадондан иборат «Қорақамиш-2», Сергели туманида эса 8 қаватли, жами 160 хонадондан иборат «Сергели-5» мажмуалари қурилмоқда. «Сувсоз»даги хонадонлар нархи келишув асосида, «Қорақамиш-2»да фақат 6—7-қаватдаги хонадонлар қолган ва уларнинг 1 квадрат метри 3 миллион сўмдан. «Сергели-5»даги хонадонлар нархи эса қаватига қараб 2,6 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмгача фарқланади. Ҳар бир мажмуадаги уйлар лифтлар, болалар майдончалари, автотураргоҳлар билан таъминланган. Кредитга олиш мумкин, қурилиш вақтида хонадон пулини тўлаганларга чегирмалар тақдим этилади. Тафсилотлар.

    Murad Buildings

    «Гулсарой» мажмуаси.

    «Гулсарой» мажмуаси.
    Фото: «Uybor.uz»
    Элит турар-жой мажмуаларини қуриш ва фойдаланишга топшириш бўйича катта тажрибага эга Murad Buildings компанияси ҳозирги вақтда харидорларга «Кўкча қўрғони» (Шайхонтоҳур тумани), Central (Чилонзор тумани), «Гулсарой» (Олмазор тумани) ва «Амир Темур» (Юнусобод тумани) мажмуаларидан уй сотиб олишни таклиф қилмоқда. «Амир Темур» мажмуаси қурилиши давом этмоқда, «Новза» метро бекати яқинида жойлашган Central’да фақат бир неча хонадон ўз эгасини кутмоқда, холос. «Кўкча қўрғони» ва «Гулсарой» мажмуаларидаги квартираларнинг нархи эса жойлашган қавати ва майдонига қараб фарқланади — Кўкчадаги хонадонларнинг бир квадрат метри нархи 3,6—6,81 миллион сўм оралиғида бўлса, «Гулсарой»да 3,57—4,91 миллион сўм оралиғида. «Кўкча қўрғони»даги энг кичик хонадоннинг майдони 77 квадрат метр (энг каттаси 358 метр квадрат, «Гулсарой»даги энг кўп хонали квартира эса 153 метр метр квадрат (энг кичиги 55 квадрат метр). Murad Buildings хонадонларини қурилиш вақтида ҳам, қурилиш якунланганидан кейин ҳам кредитга олиш мумкин. Тафсилотлар.

    Golden House

    «Еттичинор» мажмуаси.

    «Еттичинор» мажмуаси.
    Фото: «Uybor.uz»

    Мазкур компания Тошкент шаҳридаги қурилган ва қурилаётган объэктлари сони бўйича етакчи. «Паркент» бозори яқинида Parkent Village, Сергели тумани ҳокимлиги олдида «Янги Сергели», Аҳмад Дониш кўчаси ёқасида «Еттичинор», Ибн Сино-2 ва Жарариқ мавзелари яқинидаги «Белтепа», Қоратошдаги «Чақар» мажмуалари шулар жумласидан. Юнусободдаги «Мегаполис» ва Себзордаги янги уйлар ҳақида эшитмаганлар кам топилса керак. Компания таклиф қилаётган хонадонлар орасида элит/маҳобатлилари ҳам, ҳамёнбоп/оилавийлари ҳам бор. Golden House хонадонларининг квадратуралари ва нархлари бинолар жойлашган жой, харидорлар сегменти, яратилган шароит ва қўшимча қулайликларига кўра фарқланади. Масалан, «Мегаполис»да умумий майдони 280 квадрат метр бўлган 5 хоналик квартиралар бор, «Янги Сергели»даги энг катта — 4 хоналик квартиралар майдони эса 100 квадрат метрни ташкил этади. Нарх-наво, чегирмалар, кредитга олиш ва бўлиб-бўлиб тўлаш масалалари ҳақида аниқ маълумотларни эса Golden House маслаҳатчиларига қўнғироқ қилиб ёки улар билан учрашиб, олиш мумкин. Тафсилотлар.

    «Uybor.uz» сайти янги иншоот қуриш ва сотиш билан шуғулланувчи юқоридаги барча ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди. Тошкент шаҳрида янги иншоотларда сотилаётган барча квартираларни кўриб чиқиш истагида бўлсангиз, унда «Uybor.uz»га ўтишингизни тавсия қиламиз.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    17.02.2016, 10:12   Изоҳ (0)   184969
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ноқонуний киракашларга қарши кураш, тўйига «Ўзбекнаво»дан рухсат ололмаётган Каниза, Намангандаги зилзила ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    16.02.2016, 20:11

    Қонунни бузмай такси ҳайдамоқчиман: лицензия неча пул, уни қаердан ва неча кунда оламан?

    16.02.2016, 18:09

    Наманган шаҳрида ерости силкинишлари сезилди

    16.02.2016, 15:35

    Тошкентда «хусусий» таксичиларга қарши тадбирлар ўтказилмоқда

    16.02.2016, 15:20

    Март ойидан эътиборан Тошкент ва Воронеж ўртасида самолётлар уча бошлайди

    16.02.2016, 14:12

    Евроиттифоқ ва Ўзбекистон Хорижий инвестициялар ва савдо кенгашини тузади

    16.02.2016, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.