1961 йилда бор-йўғи 37 нусхада ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GT SWB California Spider родстери Amelia Island кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда Motor хабар беради.
1963 йилдаги «Кеча, бугун, эртага» фильмида (бош ролларда Софи Лорен ва Марчелло Мастроянни) суратга олинган машина камида 15 миллион долларга баҳоланди. Унинг якуний қиймати 17 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Унинг капоти остида 240 от кучини берувчи уч литрли V12 двигатели жойлашган.
Агар ушбу Ferrari кимошди савдосида 17 миллион долларга харид қилинса, у кимошди савдоларида сотилган ноёб автомобилларнинг энг қимматларидан бирига айланади. Amelia Island кимошди савдоси 11 март куни Флоридада бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида Ferrari’нинг 335 Spider Scaglietti модели аукционда 32 миллион еврога сотилганди.
Изоҳ (0)