Европа Иттифоқи Беларусга нисбатан аксарият санкцияларни бекор қилади
Европа Иттифоқи Беларусга нисбатан амал қилиши октябрда вақтинча тўхтатилган санкцияларни бекор қилади. Бу ҳақда дипломатик доиралар манбаси маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Маълум қилинишича, ушбу қарор 15 февраль, душанба куни ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувида қабул қилиниши мумкин. Санкцияларнинг олиб ташланиши ой охирида, уларни тўрт ойга тўхтатиб қўйиш муддати якунланганда кучга кириши мумкин.
Сўз активларни музлатиб қўйиш ва ЕИга 170 киши, жумладан, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ташриф буюришига тақиқ, шунингдек, учта ташкилотга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши ҳақида бормоқда.
Беларусга қурол етказиб бериш бўйича тақиқ ва ЕИ республикада одамларнинг ғойиб бўлишига алоқадор деб ҳисобловчи тўрт кишига нисбатан санкциялар ўз кучида қолади.