IBM Watson суперкомпьютерига АҚШ президентлиги учун номзодини илгари суришни таклиф қилишди, деб ёзади Quartz.
Ташаббускор гуруҳ фикрича, машина одамга нисбатан анча тарозига солинган ва холис сиёсий қарорлар чиқара олади.
2011 йилда Jeopardy! телевикторинасида одамлар устидан ғалаба қозонгач, сунъий интеллектнинг савол-жавоб тизими билан таъминланган суперкомпьютер ривожланишда давом этди. Хусусан, IBM унга тиббиётни фаоллик билан ўргатди, Нью-Йоркдаги Саратонни даволаш маркази ҳамширалари 90 фоиз ҳолатларда унинг кўрсатмаларини бажаради.
Бироқ инсоний ҳиссиёт ва иштиёқдан холи бўлган машина учун сайловолди дастури анча радикал бўлиб чиқди. Суперкомпьютер барча учун баравар давлат тиббий суғуртаси, бепул олий таълим ва енгил наркотикларни қонунийлаштиришни ёқлаб ташвиқот олиб бормоқда.
IBM расмий вакиллари Wаtson 2016 йилги сайловларда қатнашишини тасдиқламади, бироқ келажакдаги бундай қадам ҳақида ҳам ҳеч нарса демади.
Изоҳ (0)