Дублин шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида номаълум шахслар томонидан содир этилган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса беллашувдан бир кун олдин ўтказиладиган вазн ўлчаш маросимига етиб келган бокс ишқибозлари тўпланган, Ирландиянинг шимолидаги Regency Hotel меҳмонхонасида юз берган.
Таъкидланишича, ҳужум қилганлар махсус ҳарбий кийим кийган ҳолда, автоматлар билан қуролланган бўлган.
Изоҳ (0)