Туркия полицияси махсус операция давомида испаниялик рассом Пабло Пикассонинг «Сочларини тараётган аёл» картинасини мусодара қилди. Картина Нью-Йоркда коллекционердан ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Полиция ўзини харидор сифатида таништириб, жиноятчилар билан боғланган ҳамда иккита учрашувни ташкил қилган: дастлаб меҳмонхонада, кейин эса Истанбулдаги яхталардан бирида. Сотувчилар аввалига картина учун 8 миллион доллар сўраган, бироқ кейинроқ 7 миллион долларга рози бўлган.
Гумонланувчилар билан кафеда белгиланган учинчи учрашув давомида икки жиноятчи ҳибсга олинган.
Картина рассом томонидан 1940 йилда ишланган. Унда рассомнинг муҳаббати Дора Маар тасвирланган.
Изоҳ (0)