Тошбақалар Крюгер миллий боғидаги (Жанубий Африка Республикаси) сув ҳавзасининг қарама-қарши томонига ўтиш учун бегемотдан такси сифатида фойдаланди. Бу ҳақда «Вокруг света» ҳикоя қилмоқда.
«Умрим бино бўлиб бунақасини кўрмаганман ва кўрмасам ҳам керак. Айниқса, бегемотларнинг тажовузкорлигини ҳисобга олганда», — дейди антиқа кўринишни тасвирга туширишга муваффақ бўлган британиялик фотограф Чарли Лайнэм.
Бегемот Африкада яшовчи энг хавфли жонивор ҳисобланади: унинг ҳужумларидан шер, буйвол ёки леопардлар ҳамласидан кўра кўпроқ одам ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)