Айни дамда Таиландда ҳордиқ чиқараётган хонанда Манзура Instagram’даги шахсий саҳифасига саёҳатда тушган суратларини жойлаб бормоқда, деб ёзади «Қалампир».
Хонанданинг суратларини интернет фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилиш билан овора. Ўзбек қизларига калта «шорти» кийиш тўғрими, санъаткорсиз, нимани тарғиб қиляпсиз қабилидаги изоҳларга хонанда кулимсираганча кинояли жавоблар қайтармоқда.
«Суратларни деб мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқди. Кимдир Манзуранинг хатти-ҳаракатларини ёқлаб, у бошқа хонандаларга ўхшаб ўзини ҳар кўйга солмаётгани, ярим яланғоч суратга тушиб, интернет орқали беҳаё видеолари тарқалмаётганини айтса, яна бошқа биров ҳар кимнинг хоҳиши ўзи ихтиёрида эканини уқтиришга уринмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)