«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан тасвирга олинган «Барон» фильми телевидение орқали сериал кўринишида намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда фильм режиссёри Рустам Саъдиев «Даракчи» газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди.
«Фильм телевидение орқали қачон эфирга узатилишини ҳозирча аниқ айта олмайман», — деди режиссёр. Қайд этиш жоиз, фильм премьераси 2016 йил 16 январь куни бўлиб ўтганди.
«Уни телевидениеда сериал кўринишида бермоқчимиз. Яъни, 6—7 қисмдан иборат «Барон» сериалида фильмга киритилмаган саҳналарни ҳам томоша қилиш мумкин бўлади», — деди Рустам Саъдиев.
Қайд этиш жоиз, премьерадан бир ҳафта ўтар-ўтмас фильмнинг контрафакт нусхаси «видеоқароқчилар» томонидан бозорларга чиқариб юборилди. «Ўзбеккино» баёнотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)