Ўзбекистон ҳукумати 2016—2018 йилларда Осиё тараққиёт банкининг 1,89 миллиард доллар ҳажмидаги кредит маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzDaily.
Банк маълумотларига кўра, маблағлар энергетика, транспорт коммуникациялари, хусусий бизнесни ривожлантириш ва таълим, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш каби соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.
Хусусан, Ўзбекистон миллий автомагистраль қурилишига 605 миллион доллар жалб этмоқчи. Яна 490 миллион доллар иссиқлик электр станциялари модернизацияси, гелиостанциялар қурилиши, шунингдек, гидроэнергетика ва тармоқли инфратузилма модернизациясига йўналтирилади.
Изоҳ (0)