Россиянинг Рязань шаҳрида 20 январь, чоршанба куни беш ёшли бола кўпқаватли турар жой биносининг бешинчи қавати деразасидан тушиб кетди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳудудий тергов қўмитасининг матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Деразадан қулаб тушган бола тирик қолган, у шифохонага етказилган.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, боланинг онаси ўғлини бироз вақтга уйда ёлғиз қолдирган», — дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат бўйича терговолди текшируви ўтказилмоқда. Ушбу жараёнда юз берган ҳодисанинг барча вазиятлари аниқлаштирилади.
Изоҳ (0)