WBA супероғир вазннинг мутлоқ чемпионини аниқловчи турнир ташкил қилмоқчи, деб хабар беради «Оламспорт». WBA президенти Гильберто Мендоса 20 январь куни WBA супероғир вазн тоифасида мутлоқ ғолиблик унвонини берувчи турнир ўтказилишини эълон қилди.
Ташкилот қарорига кўра, турнир сеткаси қуйидагича кўриниш олади:
1-жуфтлик: Тайсон Фьюри (WBA суперчемпиони) – Владимир Кличко
2-жуфтлик: Луис Ортис (WBA’нинг вақтинчалик чемпиони) – Александр Устинов
3-жуфтлик: Руслан Чагаев (WBA’нинг мунтазам чемпиони) – Лукас Браун
Рақиби йўқ жуфтлик – Фрес Окенд
Кейин эса 1- ва 2-жуфтлик ғолиблари ўзаро жанг қилади. Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ғалаба қозонадиган бўлса, Фрес Окендо билан жанг ўтказиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва украиналик Владимир Кличко ўртасида реванш жангини ўтказиш 2016 йилнинг 7 май кунига режалаштирилганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)