Комедия актёри Жимми Моралес 15 январь, жума куни Гватемала президентлиги лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий телевидениенинг маълум қилишича, инаугурация маросими мамлакат пойтахтидаги миллий театрда бўлиб ўтди. Моралес қасамёд қабул қилди ва унга президентлик тасмаси топширилди. Маросимдан аввал янги конгресснинг 157 нафар депутати 2016—2020 йиллар мобайнидаги лавозимини бажаришга киришди.
Моралес 2015 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Гватемаланинг 50-президенти бўлди. Маросимда ўнта давлатнинг раҳбари, шунингдек, АҚШ вице-президенти Жо Байден ҳам қатнашди.
Шу пайтгача комедия жанридаги актёр ва режиссёрлик фаолияти билан шуғулланиб келган 46 ёшли Моралес тўрт нафар фарзанднинг отасидир.
Изоҳ (0)