Жакартада 14 январь, пайшанба куни юз берган олтита портлаш шаҳарнинг марказий ҳудудида, бир-биридан тахминан 50 метр масофада содир бўлган. Al Jazeera телеканалининг маълум қилишича, ҳозирда Индонезия пойтахтида отишма давом этмоқда, деб хабар беради «Европейская правда».
«10—15 нафарга яқин жангари мотоциклда шаҳар марказига етиб келиб, қўлларидаги милтиқлардан оммага қарата ўқ узган. Улардан баъзилари портловчи моддаларни ташиган», — дейилади телеканал хабарида.
Бир қанча жангарилар ҳужум содир этилган ҳудуд яқинидаги кинотеатрда яширинганлиги тахмин қилинмоқда. Бинода кўп одам бўлиши мумкин.
Олдинроқ портлашлар натижасида 7 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳужум оқибатида яраланганлар сони ҳақида маълумотга эга эмас.
Полициянинг таъкидлашича, ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган. Бироқ портлашлар арафасида ИШИД Жакарта полициясига таҳдид қилганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)