Германиянинг Volkswagen концерни, дизель автомашиналаридаги чиқинди кўрсаткичларини камайтириб кўрсатиш билан боғлиқ можаро фонида, 2015 йилда дунё бўйлаб 13 йилда илк маротаба автомашина сотувини қисқартирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, йил давомида Volkswagen автомашиналарининг савдоси 2 фоизга тушиб кетиб, 9,9 миллионтани ташкил қилди. 2014 йилда эса, сотиш ҳажми бўйича Volkswagen Япониянинг Toyota Motor компаниясидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди.
2015 йил декабрь ойи савдолари 5,2 фоизга тушиб кетди ва 834,8 мингта автомашинани ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Volkswagen AG раҳбари Маттиас Мюллер зарарли чиқинди кўрсаткичларини камайтириб кўрсатадиган электрон дастур ёрдамида қилинган фирибгарлик учун америкаликлардан узр сўраган эди.
Изоҳ (0)