Бир нечта ташаббускор сноубордчилар кучи билан Чимёнда Ўзбекистондаги биринчи сноу-парк очилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Парк экстремал спорт ишқибозлари учун ташкил этилди. У Чимён тоғининг Спартак ёнбағрида очилган бўлиб, чанғи ва сноубордда учиш учун катта ҳаво ёстиғидан иборат.
«Спартакда Ўзбекистонда қишки спорт ва дам олиш ривожида ажойиб ҳодиса содир бўлди: ташаббускор сноубордчилар ҳаракати билан биринчи сноу-парк ишга туширилди», — дея ёзади тоғ чанғичиси Григорий Требисовский Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)