Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 8—12 январь кунлари қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 9 ва 13 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 10—12 январь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади.
Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин, шамол сониясига 7—12 метр тезликда эсади, 10—11 январь кунлари 15—20 метргача кучайиши мумкин.
9—12 январь кунлари тоғли ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати -5...0 даража совуқдан -10...-5 даража совуққача, кундузи +2...+7 даража илиқдан -3...+2 даражагача ўзгариб туради.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 8 январгача қор кўчиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)