Ядро синовларини буткул тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ташкилот ижрочи котиби Лассино Зербо ташкилот КХДРдаги ядро синовини «техноген портлаш» сифатида таснифлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Биз таҳлилий бюллетен чиқардик, унда бу техноген ҳодиса бўлганлиги қайд этилган. Биз ҳозир бу ҳақиқатан ҳам техноген портлаш бўлганлигини айта оламиз», — дейди Зербо.
Таъкидланишича, Ядро синовларини буткул тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ташкилот 8 декабрь, жума куни кечқурун КХДРдаги портлаш ядро синови бўлганми, деган саволга жавоб бера олади.
Изоҳ (0)