«Дакар» — 2016 раллиси «муқаддимаси» хитойлик пойгачи аёл Го Мэйлиннинг автомобили томошабинларни ёриб киргач, тўхтатилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Дакар» — 2016 раллиси 2 январь, шанба куни Буэнос-Айресда 11 километрлик махсус майдондан иборат «муқаддима» билан бошланди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан шанба куни 17:50 да (Тошкент вақти билан 3 январь, якшанба куни 01:50 да) содир бўлди. Камида саккиз нафар томошабин шикастланган, улар орасида ёш бола ва ҳомиладор аёл бор. Ҳалокат жойига ўт ўчириш машинаси ва тез ёрдам етиб келди.
Изоҳ (0)