АҚШнинг Миссисипи, Теннесси ва Арканзас штатларида бўлиб ўтган пўртана ва торнадолар оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 кишига етиб, бир неча ўнлаб киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакиллари берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Миссисипида етти кишининг, шу жумладан, 7 ёшли боланинг, Теннессида олти кишининг ва Арканзасда яна бир кишининг ҳалок бўлганлиги тасдиқланди. Жароҳат олганларнинг айримлари оғир аҳволда бўлиб, уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Бир киши бедарак йўқолган. Юзлаб уйлар зарар кўриб, айримлари бутунлай бузилиб кетган.
Миссисипи ҳудудида сўнгги кунларда 14 та қуюн юзага келганлиги кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудларидаги штатларида юзага келган пўртаналар оқибатида қурбон бўлганлар сони олти кишига етган эди.
Изоҳ (0)