Россияга тегишли A321 самолётининг Синай яриморолидаги ҳалокати қурбонларининг генетик экспертизаси якунланди. Бу ҳақда Санкт-Петербург вице-губернатори Игорь Албин аппаратининг матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
«Мисрдан келтирилган теракт қурбонларининг генетик экспертизаси якунланди. Москва Суд-тиббий экспертиза марказида генетик материал верификацияси ва молекуляр-генетик идентификацияси бўйича асосий ишлар амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Тергов қўмитаси томонидан календарь жадвали ишлаб чиқилиб, штабга топширилган. Унга мувофиқ ҳалок бўлганларнинг қариндошлари тергов материаллари билан танишиш ва кўмиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш учун тергов органлари томонидан таклиф этилади.
Изоҳ (0)