Аксарият одамлар янги ва чиройли уйдаги квартирани сотиб олиб, унга дарҳол кўчиб киришни истайди. Аммо барча ҳам таъмирлаш ишлари билан шуғулланишни хоҳламайди. Агар таъмирланган хонадонни сотиб олмоқчи бўлсангиз, бу одатда деярли икки баробар қимматга тушади.
Murad Buildings компанияси ўз таваллуд айёми муносабати билан харидорларга сюрприз уюштиришга қарор қилди ва совға сифатида янги «Кўкча Қўрғони» уй-жой мажмуасидаги хонадонларни бепул таъмирлаб беришини эълон қилди.
Уй жорий йилда қуриб битказилган, бир нечта хонадонларга кўчиб киришга ҳам улгуришди, қолганларида эса таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Компания ўзи таъмирлайдиган бир нечта хонадонни танлаб олди ва уларни биринчи бўлиб сотиб олишга улгурган харидорларга топширишни режалаштирмоқда.
Фақат уч кун давомида — 5, 6 ва 7 декабрь кунлари сизда таъмирланган хонадонни таъмирланмаган хонадон нархида сотиб олишдек ажойиб имконият пайдо бўлади.
Ушбу кунларда «Кўкча Қўрғони» уй-жой мажмуасида очиқ эшиклар куни ўтказилади. Уч кун давомида компания раҳбарияти ҳар бир ташриф буюрувчи учун объект бўйлаб экскурсия уюштиради!
Компания ва бошқа объектлар ҳақида батафсил маълумотни www.mbc.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Бепул таъмирлаб бериш каби совғадан ташқари Murad Buildings компанияси бу хонадонлар сотувидан тушган маблағнинг бир қисмини Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларида болалар майдончасини қуриш учун сарфлашни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)