Туркия полицияси Истанбулда машҳур курд ҳуқуқшуноси, Диёрбакир шаҳри адвокатлар палатаси раҳбари Тоҳир Элчининг ўлдирилишидан сўнг бошланиб кетган намойиш иштирокчиларини тарқатиб юборишга уринди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Истанбул марказидаги Таксим майдонида икки мингга яқин одам тўпланди. Гувоҳлардан бирининг Reuters агентлигига сўзлаб беришича, полиция уларга қарши сув сочувчи қурол ва кўзни ёшлантирувчи газни қўллаган.
Таҳир Элчи кўчада журналистлар олдида чиқиш қилаётганда, номаълум жиноятчилар томонидан отиб кетилган. Ҳужум оқибатида полиция ходими ҳам ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)