26 ноябрь, пайшанба куни Буркина-Фасо жануби-ғарбида микроавтобус сувга тушиб кетиши натижасида 22 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» мамлакат ҳукумати баёнотига таяниб.
Унда айтилишича, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Яна саккиз киши шикастланишлар олган. Воқеа билан боғлиқ тафсилотлар ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)