Сибирда Ми-8 вертолётининг ҳалокати натижасида 12 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Вертолёт бортида 22 нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 12 киши қурбон бўлган, қолган йўловчилар жабрланган», — дейилади манбаларда.
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, «Туруханавиа» компаниясига тегишли вертолёт Игарка шаҳридан икки километр масофада Енисей дарёсига қулаб тушган. Вертолёт қаттиқ қўнишни амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)