Фарғона шаҳрида, шаҳар бош режасига мувофиқ, собиқ Фуран бирикмалари заводи ўрнидаги 41 гектар майдонда Мустақиллик шаҳарчаси қурилмоқда. Бу ҳақда «Фарғона ҳақиқати» газетаси хабар бермоқда.
Бунгача Фарғонадаги Ҳарбийлар шаҳарчаси ҳудудида бўшатилган ер майдонларида 34 та кўп қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилган, шаҳар марказида бир асрдан бери ҳавони ифлослантириб келаётган ёғ-мой заводи ўрнида эса 1000 ўринли Театр-концерт саройи қуриб битказилганди.
Аввалроқ, шаҳар бош режасини амалга ошириш учун 2012 йилдан бери 922 миллиард сўм сарфлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)