Zulfiya Sulton бренди асосчиси Зулфия Султонбоева Латвияда анъанавий равишда ўтказиб келинадиган, ҳисоб бўйича 23-Мода ҳафталигида қатнашди, дея хабар бермоқда «Анонс».
Дизайнер миллий матоларни замонавий бичимлар билан уйғунлаштирган ҳолда, айни пайтда кийиш мумкин бўлган долзарб кўринишга эга либослар яратишни кўзлашини таъкидлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва шаҳрида Mercedes-Benz Fashion Week Russia мода ҳафталигининг 31-мавсумида ҳам Zulfiya Sulton ўз либослари тўпламини намойиш қилган эди.
Изоҳ (0)