АҚШ Федерал қидирув бюроси Airbus A321 самолётининг ҳалокати сабабларини текширишда Россия ва Мисрга ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«ФҚБ Миср ва Россиядаги ҳамкорларига суд-криминалистик ёрдам ва бошқа хизматларни таклиф қилди ва ёрдам беришга тайёр. Ўтказилаётган текширув юзасидан бундан кейинги изоҳлар учун Миср ва Россияда ушбу текширувни олиб бораётганларга мурожаат қилишни таклиф қиламиз», — дейди бошқарма вакили.
Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари АҚШ Федерал қидирув бюросидан Мисрда A321 самолёти ҳалокатини текширишда ёрдам сўраган эди.
Изоҳ (0)