АҚШ президенти Барак Обама A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокатига унинг бортида портлаш қурилмасининг мавжудлиги сабаб бўлганлиги эҳтимолдан йироқ эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Қўшма Штатлар раҳбари АҚШ Россия йўловчи самолётининг Мисрда ҳалокатга учрашига айнан бомба сабаб бўлганлиги тўғрисидаги тахминга «ўта жиддий» муносабат билдиришини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Россия самолёти бортида теракт юз берганлигини истисно этишга йўл қўймайдиган маълумотга эга эканлиги тўғрисида маълум қилган эди. CNN телекомпанияси Америка махсус хизматлари Россиянинг A321 самолётини ИШИД жангарилари портлатган бўлиши мумкин деган версияга ён босаётгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)