31 октябрь, шанба куни АҚШнинг Колорадо штатидаги Колорадо-Спрингс шаҳрида автоматик винтовкадан ўқ узиб, уч нафар ўткинчининг умрига зомин бўлган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда CBS News хабар берди, дея маълум қилади «Корреспондент.net».
Полиция вакили лейтенант Кетрин Баклининг таъкидлашича, жиноятни олдинроқ қидирувга берилган шахс содир этган. Ҳалок бўлганлардан икки нафари аёл бўлган.
Ҳодиса жойига полиция етиб келганида гумонланувчи уларга ўт очган. Қуролни ерга қўйиш ҳақидаги талабга бўйсунмаган эркак отишмада ўлдирилган. Гувоҳларнинг айтишича, жиноятчига камида 20 марта ўқ узилган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)