Филиппин жанубидаги Замбоанга шаҳридаги бозорда юз берган ёнғин оқибатида 15 савдогар, хусусан, тўрт ўсмир ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Associated Press’нинг полиция маълумотларига асосланиб хабар беришича, маҳаллий вақт билан 31 октябрь, шанба куни тонгда юз берган ва уч соат давом этган ёнғин давомида яна 13 киши тан жароҳати олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр симларидаги учқундан келиб чиққан — аланга чодирларга ўтиб, кўлами кенгайиб кетган. Полиция маълумотларига кўра, шундан сўнг ёнғин кийим растасига ўтган.
Қурбонлар асосан кийим савдогарлари бўлиб, улар ёнғин келиб чиққан вақтда ўз чодирлари ичида ухлаб ётган бўлган.
Изоҳ (0)