Сурияда ҳалок бўлган аскар Вадим Костенконинг жасадида ўзини осганлигини тасдиқловчи белгилар топилмади. Бу ҳақда аскарнинг отаси Reuters’га маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Унинг танасида ўзини осганлигини тасдиқловчи белгилар йўқ. Кўрамиз, бу ҳақда прокуратура нима дер экан», — деди Александр Костенко ўғлининг дафн маросимидан сўнг.
28 октябрь куни у ўзининг Краснодар ўлкасидаги Гречаная Балка қишлоғида дафн этилди. Reuters’нинг таъкидлашича, Вадим Костенко Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчисининг кўк рангли формасида дафн этилган. Унинг бурнидаги гематома кўзга ташланиб турган.
Эслатиб ўтамиз, Вадим Костенконинг ота-онаси такроран тиббий экспертиза ўтказилишини сўраб, полицияга ариза билан мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)