• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зилзила нима ва уни олдиндан билиш мумкинми?

    «Дарё» зилзилалар билан боғлиқ оммабоп саволларга имкон қадар қисқача жавоб беришга ҳаракат қилади.

    Япониянинг Кобе шаҳрида 1995 йили юз берган 6,9 магнитудали зилзила оқибатлари. Фото: IBT

    Япониянинг Кобе шаҳрида 1995 йили юз берган 6,9 магнитудали зилзила оқибатлари. Фото: IBT

    1. Зилзила нима?

    Ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узоқларга тарқаладиган ерости силкинишлари ва тебранишлари зилзила дейилади. Бир йил давомида бир неча юз минг зилзила юз бериши мумкин, уларнинг аксарияти фақатгина сейсмографлар сезадиган кучсиз зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади, вайронкор ер силкинишлари эса бир йилда бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган (масалан, бир қисми Ўзбекистонга кирган Тян-Шан, Афғонистондаги Ҳиндикуш, Тожикистондаги Помир каби) тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади.

    2. Зилзила вақтида нима қилиш керак?

    Зилзила вақтида бирламчи қоида, бу — ваҳимага тушмасликдир. Агар бино ичида бўлсангиз, стол ёки стул тагига кириб олинг. Шу йўл билан тепадан қулаши мумкин бўлган нарсалардан (масалан, девор парчасидан) ҳимояланасиз. Эшик тагида (эшик жойлашган оралиқда) туриб олинг — улар бинонинг бошқа қисмларига қараганда мустаҳкамроқ бўлади. Агар ташқарида бўлсангиз, бино, дарахт, сув ёки электр симларига яқин борманг — электр узаткичлари сувга қулаши натижасида унга яқин турганлар учун ўта хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин. Машинада бўлсангиз, машина ичидан чиқманг, лекин у бино, девор ёки бошқа қулаши мумкин бўлган объект яқинида турган бўлса, ташқарига чиқиб, автомобилингиз ёнида чўккалаб туринг. Зилзила тўхтаганидан кейин ҳам хавфсиз жойдан чиқмасдан, бироз кутиб туринг.

    3. Зилзилани олдиндан билиш мумкинми?

    Зилзила ҳақида аниқ маълумот берадиган тизим ҳали яратилмаган, шунинг учун ҳам қачон ва қаерда ҳамда қандай кучдаги зилзила рўй беришини олдиндан айтишнинг ҳозирча иложи йўқ. Фақатгина зилзила вақтида содир бўладиган ўзгаришлар аниқланган холос. Бундан ташқари зилзиладан дарак берувчи омиллар кўп. Масалан — форшок (зилзила олдидан содир бўладиган тўлқинлар). Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири, академик Қаҳҳорбек Абдуллабековнинг сўзларига кўра, 1984 йил январь ойида Наманган вилоятининг Поп тумани атрофида кунига бир—иккита майда зилзилалар қайд этилган, орадан бир ой ўтиб эса бундай форшокларнинг сони суткасига 100—150 тага етган. Шунда маҳаллий маъмуриятга зилзила содир бўлиши ҳақида хабар берилган ва ҳақиқатан ҳам Попда 8 балли зилзила рўй берган. Лекин форшоклар доим ҳам кузатилмайди. Масалан, 1966 йилги Тошкент зилзиласи арафасида форшок бўлмаган, фақат афтершоклар кузатилган. 1978 йили Андижондан 120 километр жанубда Олой зилзиласи рўй берган. Ўшанда ерости сув таркиблари ва магнит майдонлари ўзгаргани қайд этилган ва охирги марта зилзиладан 6 соат аввал маҳаллий маъмуриятга зилзила хавфи борлиги ҳақида хабар берилган. «Ўшанда Андижонда раҳбарлар соат 24:00 гача кутиб ўтирган, бироқ охири зилзила бўлишига ишонмай ҳамма уй-уйига тарқаган. Бироқ соат 01:50 да 6 балли зилзила содир бўлган», — дейди академик.

    4. 26 октябрь куни Ўзбекистонда сезилган зилзила кучлими, кучсиз?

    Зилзила вақтида юзага келувчи сейсмик тўлқинлар энергияси магнитудаларда ўлчанади. Магнитудалар 1 дан 9,5 гача бўлинган бўлиб, ўчоғи қарийб 200 километр чуқурликда бўлган Ҳиндикушдаги 26 октябрь зилзиласи магнитудаси 7,5 га тенг. Яъни, бу силкиниш йилига кўпи билан 20 тагача содир бўладиган «катта зилзила»лар қаторига киради. Қўшни Афғонистондаги ер қимирлаши Термизга 5,5, Тошкентга 5 магнитуда билан етиб келди. Таққослаш учун, 1966 йили Тошкентнинг марказий қисмини амалда тўлиқ вайрон қилган зилзила магнитудаси 5,3 га тенг эди, бироқ унинг ўчоғи бевосита шаҳар остида ва атиги 8—10 километр чуқурликда бўлгани сабаб, етказилган зарари кўлами жуда катта бўлган. Сўнгги йилларнинг энг даҳшатли ер силкиниши — 2011 йил 15 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Буюк Шарқий япон зилзиласи вақтида магнитуда 9,1 га етган.

    5. Зилзилаларни ким/қайси ташкилот кузатиб, ўрганиб боради?

    АҚШ Геология хизмати ёки Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази каби муассасалар деярли бутун жаҳон бўйлаб юз бераётган ер қимирлашлари ҳақида онлайн ахборот узатади. Яқин қўшни мамлакатлар, хусусан, Қозоғистондаги Миллий ахборот маркази Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидаги силкинишлар ҳақида ўз сайтида мунтазам маълумот беради. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Сейсмология институти мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган олимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турса, «Тошкент» марказий сейсмик станцияси Ўзбекистон бўйлаб юз берган силкинишлар ҳақидаги ахборотларни тўплайди (телефонлар: (+998-71)-235-02-30, (+998-71)-235-91-51), мазкур ахборотлар Ўзбекистон рақамли сейсмик тармоғида эълон қилиб борилади.
    26.10.2015, 20:15   Изоҳ (0)   116402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

    26.10.2015, 17:44

    Ўзбекистонда йил бошидан бери нечта зилзила сезилди?

    26.10.2015, 17:28

    Абдулазиз Камилов АҚШ элчиси билан бўлажак қўшма тадбирларнинг кун тартибини муҳокама қилди

    26.10.2015, 16:56

    Тошкентдаги Инҳа Университетида Тоҳир Малик билан ижодий учрашув ўтказилди

    26.10.2015, 16:32

    Ҳиндикушдаги зилзила кучи Тошкентда 5, Термизда 5,5 магнитудани ташкил этди

    26.10.2015, 15:39

    Салонда сигарета чекадиган «маршрутка» ҳайдовчиларининг «адабини бериш» йўли маълум қилинди

    26.10.2015, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.