Ўзбекистоннинг турли ОАВлари ва «Gm-uzbekistan.com» нашрида 2016 йилдан бошлаб GM Uzbekistan Spark, Captiva ва Malibu автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатиши, уларнинг ўрнини Sonic, Tracker ва Impala моделлари эгаллаши ҳақида хабарлар берилди.
«Ўзавтосаноат» Ахборот хизмати Асакадаги заводда Sonic ва Impala автомобиллари ишлаб чиқарилиши ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида «Дарё»га маълум қилди.Бундан ташқари, Spark, Captiva ва Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқланмади.
Chevrolet Tracker моделини эса келажакда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Олдинроқ GM Uzbekistan Chevrolet Tracker’ни Ўзбекистон иқлимига қанчалик мос эканлигини аниқлаш мақсадида синовдан ўтказганини хабар берган эдик.
Изоҳ (0)