Германиянинг Volkswagen автоконцерни дастурий таъминот тизимидаги муаммолар туфайли 1950 та дизелли автомобилини Хитойдан чақириб олади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Volkswagen’нинг маълум қилишича, 1946 та Tiguan кроссовери ва тўртта Passat B6 седани чақириб олинади. Компания вакилининг сўзларига қараганда, ҳозирда носозликларни бартараф этиш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқарилмоқда ва у Хитой ҳукумати тасдиқлаши учун тақдим этилади.
Ўтган ҳафта автоконцерн Австралиядан 90 минг автомобилининг чақириб олиниши ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)