2015 йилнинг октябрь ойида Ер аҳолиси сайёралар паради деб номланувчи гўзал манзарани кузатиши мумкин, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Ҳодисани 8—20 октябрь кунлари кузатиш мумкин.
Кичик парад энг қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири ҳисобланади. Бунда Қуёш тизими сайёраларининг бир қисми қуёшнинг бир томонида, кичикроқ секторда жойлашади. Уфқда осмон жисмлари бир-бирига нисбатан яқин масофада бўлади. Ҳодисанинг асосий иштирокчилари Венера, Марс, Юпитер, Меркурий ва Ойдир.
Астрономларнинг сўзларига қараганда, ҳодисани тахминан қуёш чиқишидан икки соат олдин, очиқ об-ҳавода кузатган маъқул. Кичик парадни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.
Изоҳ (0)