6 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили дастлабки саралаш баҳсларини ўтказди, деб хабар беради «Stadion.uz».
56 килограмм вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев италиялик Франческо Майеттога қарши жангда ишончли ғалабани қўлга киритди. Ҳакамлар барча раундларда ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди — 30:27, 30:27, 30:27. Муроджон нимчорак финалда мазкур вазннинг биринчи рақамли боксчиси, қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши рингга кўтарилади.
75 килограммгача бўлган вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев грузиялик Заал Квачатзега қарши саралаш жангини ўтказди. Ўзбекистонлик ёш боксчи 1-раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Баҳс бир дақиқаю 45 сонияда якунланди. Мелиқўзиев нимчорак финал баҳсида франциялик Кристиан Мбилли Ассомга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)