Бразилия Олий сайлов суди 6 октябрь, сешанба куни мамлакатнинг амалдаги президенти Дилма Руссефф ва вице-президент Мишел Темерга қарши тергов ишини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни қабул қилди. бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Улар Petrobras нефть компаниясида қўлланилган фирибгарлик тизими орқали қўлга киритилган маблағлардан сайловолди кампаниясида фойдаланганликда гумон қилинмоқда.
2014 йилда Petrobras’даги коррупция тизимининг фош этилиши компания обрўсига жиддий путур етказган эди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, нархларнинг оширилганлиги ва поралар ғоя муаллифларига ўн миллиард реал (3,8 миллиард доллар) даромад келтирган.
Айблов тасдиқланган тақдирда Руссефф йўл қўйган қонун бузилишлари учун президентлик мандатидан маҳрум бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)