«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг фамилиядоши деярли унинг рекордини такрорлади, деб хабар беради «Arena.uz».
Германия ҳаваскорлар лигасининг «Глаттен» жамоасида тўп сурувчи 18 ёшли Аня Левандовская «Масбах II»га қарши учрашувда покерга эришди. Футболчининг рақиб дарвозасига 4 та тўп йўллаши учун 22 дақиқа кифоя қилган.
Эътиборлиси, «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Левандовская Робертнинг «Вольфсбург» билан ўйинда қайд этган пента-тригидан 22 соат ўтиб ўз покерини расмийлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси 9 дақиқа ичида 5 та гол урганди.
Изоҳ (0)