LG Magna, Spirit ва Leon моделларини ўз ичига олувчи ўртача нарх категориясидаги смартфонларнинг янги линейкаси биринчи марта март ойи бошида анъанавий Mobile World Congress (МWC) кўргазмасида тақдим этилган эди. LG компанияси одатда ўз смартфонларини янги операцион тизимда чиқаради, LG Magna, Spirit ва Leon Android’нинг янги 5.0 Lollipop версиясида чиқади. Янги линейкадаги қурилмалар қулай нархдаги премиум дизайн ва функционаллик билан фарқланади.
Лотин тилида «буюк» деган маънони англатувчи LG Magna смартфони тўрт ядроли процессор ҳамда 5 дюймли HD IPS-дисплей билан жиҳозланган, у In-Cell Touch технологияси туфайли синиқ ойна билан ҳам ишлайверади. Ушбу технологиянинг яна бир афзаллиги шундаки, дисплей бармоқ тегишига тезкорлик билан жавоб қилади.
LG Magna 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 2450 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. У селфи ишқибозлари учун махсус яратилган бўлиб, ундаги «Қўл ишораси билан суратга олиш» функциясини ишга тушириш учун олд камерага кафтни очиб кўрсатиш, сўнг яна мушт қилиб қисиш кифоя. Glance View функцияси ёрдамида эса дисплей блокланиб турган ҳолатда ҳам экранда бармоқни пастга юргизиш орқали вақт, сўнгги хабарлар ёки жавобсиз қолган қўнғироқлар каби асосий маълумотларни кўриш мумкин.
LG Spirit смартфони 4,7 дюймли In-Cell Touch HD IPS-дисплей, 8 мегапикселли камера ва 2100 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. Ўзига хос эгик дизайни туфайли смартфонни қўлда ушлаш қулай.
Лотинча «шер» сўзидан олинган LG Leon In-Cell Touch технологиясига эга 4,5 дюймли IPS-дисплей билан жиҳозланган. Rear Key бошқарув тугмасига эга дизайн смартфонга премиум-класс модели кўринишини беради. LG Leon Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди ва премиум даражадаги LG смартфонлари фойдаланувчи интерфейсининг қатор хусусиятларига эга.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)