АҚШ президенти Барак Обама Кубанинг Вашингтондаги элчиси Хосе Рамон Кабаньясдан ишонч ёрлиғини қабул қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Кабаньяс 2012 йилдан элчи этиб тайинлангунига қадар АҚШдаги Куба манфаатлари секциясига раҳбарлик қилган.
Вашингтон ўз навбатида АҚШнинг Кубадаги элчиси номини ҳозирча маълум қилмади.
АҚШ ва Куба ярим асрдан сўнг 1 июль куни дипломатик муносабатларни қайта тиклади. 20 июль куни Кубанинг АҚШдаги элчихонаси, 14 август куни АҚШнинг Кубадаги элчихонаси очилди.
Изоҳ (0)