Олмаотада интеллектуал ўйинлар бўйича Евросиё кубоги бўлиб ўтди. Тадбир дастуридан «Нима? Қачон? Қаерда», «Брейн-ринг», «Хамса» ва «Ўз ўйини» йўналишлари бўйича мусобақалар ўрин олди. Бу ҳақда кубок ташкилотчилари хабар бермоқда.
Турнирда Россия, Германия, Исроил, Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон, Тожикистон каби мамлакатлар вакиллари иштирок этди.
Шиддатли курашлар натижасида Ўзбекистон вакиллари тўртта олтин ва битта кумуш медаль ютиб олди. «Сонет» гуруҳи финалда Максим Поташев жамоасини 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, «Брейн-ринг» мусобақасида ғолиб бўлди.
Бундан ташқари, «Сонет» йигитлари Евросиё кубогида «Хамса» бўйича олтин медални қўлга киритди ва бу йўналишда иккинчи бўлди. Ўзбекистон вакили Наил Фарукшин «Ўз ўйини» йўналишида «Осиё кубоги»ни ютиб олди.
Изоҳ (0)