2015 йилнинг 22—23 октябрь кунлари Бошқирдистон пойтахтида «ШҲТ ва БРИКСга аъзо мамлакатлар минтақалари кичик бизнеси» биринчи форуми бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда UzDaily. У ШҲТ ва БРИКС мамлакатлари ҳукуматлари минтақавий органлари, бизнес-тузилмалар ва бизнес ўртасидаги амалдаги биринчи иқтисодий ҳамкорликнинг интеграцияланган майдони бўлади.
Ташкилотчилар Ўзбекистон компанияларини форумда қатнашишга таклиф қилмоқда. Форумнинг асосий вазифалари қаторига минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, тадбиркорликни тезкорлик билан ривожлантириш учун шароитлар яратиш, ШҲТ ва БРИКС мамлакатларининг йирик ва кичик компаниялари ўртасида шериклик тузиш, шунингдек, инвестициялар жалб этиш ва биргаликдаги бизнес лойиҳалар сонини кўпайтириш киради.
Изоҳ (0)