Истеъфога чиққанидан бир неча соат ўтиб, суд Гватемала собиқ президенти Отто Перес Молинани ҳибсга олди ва қамаб қўйди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Энди собиқ президент суд ҳукмини Гватемала пойтахтидаги Матаморос қамоқхонасида кутади.
Суд эшитувлари чоғида прокурорлар олти соатлик муҳокамалардан иборат аудиоёзувни эшиттирди. Молина суд залидан осойишта ҳолда чиқиб, журналистларга эшитиш бошқа, тергов ўтказиш бошқа эканлигини айтди.
Молина кенг кўламли коррупция схемасига алоқадорликда айбланмоқда, бу мамлакат божхона органлари томонидан фош қилинган эди.
Изоҳ (0)