АҚШнинг Motorola Solutions компанияси Буюк Британиянинг алоқа хизматларини етказиб берувчи Airwave Solutions компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Macquarie Group Ltd. томонидан назорат қилинадиган Airwave’нинг қиймати 1 миллиард фунт стерлинг (1,56 миллиард доллар) атрофида бўлиши мумкин. Музокаралар давом этмоқда. Airwave акциядорлари тузилмасининг мураккаблиги битимга эришишга халал бериши мумкинлиги айтилган.
Motorola’нинг Airwave’ни қўлга киритиш истаги АҚШ компаниясининг дастурий таъминот ва алоқа хизматлари бўйича ўз бизнесини қуриш режалари билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинган. Motorola, Airwave ва Macquarie вакиллари музокаралар тўғрисида изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)